Пятница
  • + 998 99 870-00-58
  • info@intelkompas.uz

Биз хақимизда

«INTELKOMPAS» хусусий корхонаси - Қимматли қоғозлар ва корпоратив бошқарув бўйича маслаҳатчи
Асосий фаолият тури - куйидаги масалалар буйича маслахат берилади: кимматли когозларни чикариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи, аксиядорлик жамиятларида корпоротив бошкарув, аксиядорлик жамиятларини ташкил этиш, кайта ташкил этиш ва тугатиш, акция олди сотдиси.

 

Инвестицион маслаҳатчи сифатида қимматли қоғозлар бозорида фаолият 2018-йил 13-февралдаги №1306 сонли лицензия
2018 йил 13 февраль, № 1306 

 

 

 

Юридик маслаҳатчи сифатида фаолият Адлия бошқармаси билдиришномаси асосида амалга оширилади
2019 йил 31 январдаги № 4-6 / 228-сонли

 

Корхона мутахассислари олий маълумот, қимматли қоғозлар бозори ва акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарув соҳасида катта иш стажи ва тажрибасига эга. Хусусан консалтинг бўйича корхонанинг асосий мутахассиси ҳисобланган ташкилот раҳбари олий юридик маълумот ва 1996-йилдан буён қимматли қоғозлар бозорида иш стажи, шунингдек Республиканинг кўп сонли акционерлик жамиятлари билан ишлашда катта тажрибага эга.

Бизнинг компаниямиз Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида, Мустақиллик проспекти 107-уйда жойлашган "Тошкент" Республика фонд биржаси биносида жойлашган бўлиб, унинг ёнида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи - Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси жойлашган. Мўлжал - Буюк ипак йули метроси (аввал - Максим Горкий).